Фото: PBS News
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп агар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 20 январь куни бўлиб ўтадиган инаугурацияга қадар гаровда ушлаб турилганларни озод қилмаса, уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришга ваъда берди.
“Агар гаровга олинганлар қайтиб келмаса, жаҳаннам бошланади. Мен музокараларга халақит беришни хоҳламайман, лекин агар улар мен лавозимга киришишимга қадар қайтарилмаса, Яқин Шарқда ҳақиқий дўзах бошланади. Бу ҲАМАС учун, тўғрисини айтганда, ҳамма учун ҳам ёмон бўлади”, деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, гаровга олинганлар билан боғлиқ вазият 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроил ҳудудига ҳужуми оқибати эканини қўшимча қилди.
“Гаровга олинганлар аллақачон озод қилиниши керак эди”, дейди АҚШнинг сайланган президенти.
Reuters нашри аввалроқ ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим доирасида озод қилишга тайёр бўлган 34 нафар гаровга олинганлар рўйхатини тузгани ҳақида хабар берганди.
Фото: Flash90
ҲАМАС вакили суҳбатда битимни Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиш бўйича келишувга эришилган тақдирдагина амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, гуруҳ вақтинчалик сулҳ эмас, балки жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишга эришмоқчи.
25 декабрь куни ҲАМАС Исроилни қўшинларни олиб чиқиш, ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олиш билан боғлиқ янги шартларни илгари суришда айблаган эди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху айнан ҲАМАС аввал келишилган шартларга риоя қилишдан бош тортаётгани келишувга эришишга тўсқинлик қилаётганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)
Япония ҳукумати нега Хитой билан боғлиқ киберҳужумлардан хавотирга тушмоқда?
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?