Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 20 январь куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурация маросимида иштирок этишдан бош тортди, деб хабар берди Times of Israel.
Нетаньяхунинг Трамп лавозимига киришиш маросимидаги иштирокига оид режалари ўзгариши сабаблари маълум қилинмади.
2024 йилнинг 6 ноябрь куни исроиллик сиёсатчи Трампни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган. Нетаньяху унинг сайланишини “тарихдаги энг буюк қайтиш” деб атаган.
“Трампнинг ғалабаси Исроил ва Америка ўртасидаги буюк иттифоқнинг қудратли янгиланишини англатади”, деган эди Нетаньяху.
Дональд Трампнинг инаугурацияси жорий йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади. Трамп аввалги сайловларда мағлубиятга учраганидан кейин давлат раҳбари лавозимига қайта олган ХIX асрдаги АҚШ президентларининг биринчиси бўлди.
Бир кун аввал Трамп агар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати инаугурацияга қадар гаровда ушлаб турилганларни озод қилмаса, уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришга ваъда берган эди.
Фото: Flash90
“Агар гаровга олинганлар қайтиб келмаса, жаҳаннам бошланади. Мен музокараларга халақит беришни хоҳламайман, лекин агар улар мен лавозимга киришишимга қадар қайтарилмаса, Яқин Шарқда ҳақиқий дўзах бошланади. Бу ҲАМАС учун, тўғрисини айтганда, ҳамма учун ҳам ёмон бўлади”, деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, гаровга олинганлар билан боғлиқ вазият 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроил ҳудудига ҳужуми оқибати эканини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп жамоаси Украинадаги можарони қандай ҳал қилмоқчи?
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди