Фото: AP
Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад турмушга чиқишидан олдин Британия разведкасига ишлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда суриялик мухолиф журналист Низар Наюф томонидан эълон қилинган ҳужжатларга таяниб Sky News Arabia телеканали хабар берди.
Ҳужжатларда келтирилишича, 1990 йилларда Асма Асад британиялик разведкачи Элизе Боулер ёрдами билан Лондондаги JP Morgan банкига ишга жойлашган. Таъкидланишича, Сурия ҳукумати Асма Асаднинг бу каби алоқаларидан хабардор бўлган бўлиши мумкин. Шу боис ўша вақтдаги давлат раҳбари Ҳофиз Асад ўғлининг Асмага уйланишига қаршилик билдирган. Аммо телеканалнинг қайд этишича, ушбу ҳужжатларнинг ҳақиқий эканини ҳозирча исботлашнинг имкони йўқ.
Декабр охирларида The Times Асма Асад Буюк Британияга қайта олмаслигини, чунки унинг паспорти муддати ўтиб кетгани тўғрисида хабар берганди. Газетанинг Британия ТИВдаги манбалари Асад хонимда Бирлашган қиролликнинг амалдаги паспорти йўқлигини тасдиқлаган.
Туркиянинг Haberturk нашри 23 декабр куни Асма Асад ажрашиш учун ариза берганини ёзди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, унга Москвадаги яшаш тарзи ёқмаяпти ва у Лондонга кетмоқчи, шу боис Россиядан чиқиш учун «махсус рухсат» сўраган, чунки Асаднинг ўзига мамлакатни тарк этиш тақиқланган. Кремл эса ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
The Telegraph’нинг ёзишича, Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқасини лейкоздан даволаш билан шуғулланаётган шифокорлар уни бошқа одамлардан изоляция қилиб қўйган. Тиббиёт ходимлари Асма Асаднинг омон қолиш имкониятини «50/50» дея баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп жамоаси Украинадаги можарони қандай ҳал қилмоқчи?
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди