Украина Давлат тергов бюроси Олий Раданинг бир неча чақириғида депутат бўлган шахсни давлатга хиёнат, диний адоват ва нафратни қўзғатишда гумонланаётганини маълум қилди.
Бюро пресс-релизида гумонланувчининг исми келтирилмаган, аммо «Украинская правда» ва «РБК-Украина» манбаларига кўра, гап олигарх Вадим Новинский ҳақида кетмоқда.
Новинский — Украинадаги энг йирик тоғ-металлургия компанияларидан бири бўлган «Метинвест» эгаларидан бири ва мамлакатнинг энг бадавлат тадбиркори Ринат Ахметовнинг бизнес шеригидир.
Давлат тергов бюроси Новинскийни «рус провослав черковининг Украинадаги куратори» деб атамоқда. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи 2014 йилдан бери ОАВдаги интервюлари, оммавий чиқишлари, сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали Украинада руслар «нарративларини» тарғиб қилиб келади. Хусусан, депутат украин жамиятида ҳукуматга қарши кайфиятни шакллантириш ва Россия босқинини оқлашга уринган.
«Россияпараст депутат рус провослав черкови раҳбари патриарх Кирилл Гундяевнинг кўрсатмаларини бажарган, узоқ вақт давомида у билан қалин алоқада ва унинг иэрархик бўйсунувида бўлган», — дейилади идора хабарида.
Россия томонидан Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлангач, у депутатлик ваколатларини топшириб, чет элга кетиб қолган. Шу билан бирга, Давлат тергов бюросига кўра, гумонланувчи «Украина суверенитетига зарар етказишга қаратилган ахборот таъсирини давом эттирмоқда». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар