Жо Байден ўз оиласининг беш нафар аъзосини афв этди

1 дақиқа ўқиш346
Жо Байден ўз оиласининг беш нафар аъзосини афв этди
Фото: AP
Жо Байден президентлик лавозимидаги охирги қарори ўз оиласининг беш нафар аъзосини олдиндан афв этиш бўлди.

«Мен Конституцияда белгиланган ваколатларимга мувофиқ, Жеймс Байден, Сара Жонс Байден, Валери Байден Оуэнс, Жон Оуэнс ва Фрэнсис Байденни афв этаман», — дейилади Байденнинг Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотида (Трамп лавозимга киришганидан кейин у архивга олиб қўйилган).

Жо Байденнинг таъкидлашича, унинг оиласи мунтазам равишда ҳужум ва таҳдидларга учраб келган. «Афсуски, ушбу ҳужумлар тўхташига ишонишим учун асос йўқ», — дейди Байден. Унинг қўшимча қилишича, афв этиш — бу бирор-бир қонунбузарлик ёки айбни тан олишни англатмайди.

Шунингдек, Байден 77 ёшли бизнесмен ва сиёсатчи Жералд Ландерган ва солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун қамалган Колумбия шаҳар кенгашининг собиқ аъзоси Эрнест Уилям Кромартиени афв этган. Бундан ташқари, Байден 1975 йилда ҳиндулар резервациясида иккита ФҚБ агентини ўлдиришда айбланган туб аҳоли вакили — Леонардо Пелтиернинг умрбод қамоқ жазосини енгиллаштирди. Пелтиер 80 ёшда, у жазонинг қолган қисмини уй қамоғида ўтказади.

Декабр охирларида АҚШ президенти федерал судлар томонидан ўлимга ҳукм қилинган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирганди. Жо Байден уларнинг жазосини муддатидан олдин шартли озод этилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига ўзгартирган. Шундан сўнг афв этилганларнинг икки нафари президент қароридан норози бўлиб, судга шикоят аризаси киритган.

Ундан олдинроқ АҚШ президенти Жо Байден ўғли Ҳантерни афв этганди. Ҳантер Байденга қарши ноқонуний қурол сақлаш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун иш очилган эди. Оқ уй раҳбари америкаликлар ота ва президентнинг ўғлини афв этиш қарорини тушунишларига умид билдирган.

Шунингдек, бугун, 20 январ куни Байден АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг собиқ раҳбари Марк Милли, мамлакатнинг собиқ бош инфекционисти Энтони Фаучи, 2020 йил январда Капитолийга уюштирилган ҳужумни тергов қилган Вакиллар палатаси қўмитаси аъзолари ва ходимларини афв этди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?