Фото: Reuters
Халқаро жиноий суд (ХЖС) раҳбарияти АҚШ президенти Доналд Трамп лавозимга киришиши билан ташкилот фаолиятини фалажлаб қўядиган иқтисодий санкциялар жорий этишидан хавотирда. Бу ҳақда The Guardian ўз манбаларига таяниб хабар берди.
ХЖС Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳамда собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун ордер берганидан кейин АҚШ Вакиллар палатаси Халқаро жиноий судга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари сура бошлаган. Аммо суднинг ҳисоблашича, Трамп қонун лойиҳасини кутиб ўтирмасдан, бу ишни тезлаштириб юбориши мумкин.
The Guardian суҳбатдошининг сўзларига кўра, ХЖС санкциялар алоҳида шахсларга қаратилган чораларга қўшимча бўладиган «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда. Шу билан бирга, манбаларнинг фикрича, санкциялар суд учун ўз фаолиятини давом эттиришда керак бўладиган хизматларни блоклашга қаратилади. Хусусан, банк ва тўлов тизимлари, IT-инфратузилма ва суғурта компанияларига тегишли маълумотларни қўлга киритиш чекланади.
Нашрнинг айрим манбаларини таъкидлашича, суд фаолиятида Microsoft Azure булутли платформаси ҳал қилувчи аҳамият касб этади ва ундан фойдаланишга чеклов қўйилиши терговлар ишини фалажлайди. «Биз барча далилларимизни булутда сақлаймиз», — дейди газета суҳбатдоши.
The Guardian’нинг қайд этишича, ХЖС фаолиятини қийинлаштириш Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олиш учун берилган ордерларни қайтариб олиш учун ҳаракат ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар