Бугун, 21 январ куни Ер аҳолиси ноёб астрономик ҳодиса — сайёралар парадини кузатишлари мумкин. Бу ҳақда ScienceAlert портали хабар берди.
Қайд этилишича, 21 январ куни Қуёш тизимидаги олтита сайёра бир вақтнинг ўзида тунги осмонда пайдо бўлади. Қуёш ботганидан кейин Венера, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептуннинг битта чизиқ бўйлаб саф тортганини кузатиш мумкин.
Боку давлат университети мутахассисларининг таъкидлашича, ушбу сайёраларнинг тўрттаси — Венера, Марс, Юпитер ва Сатурнни оддий кўз билан кузатса бўлади. Уран ва Нептунни томоша қилиш учун эса телескоп талаб этилади.
Сайёраларнинг кейинги шу каби паради 2025 йил 28 февралда бўлиб ўтади — унда олтита сайёра сафига Меркурий ҳам қўшилади.
Сайёраларнинг саф тортиши — астрономик атама бўлиб, бунда икки ва ундан ортиқ сайёра Қуёшнинг бир томонида тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин 20-30 градусли бурчакда жойлашади. Сайёралар паради эса ушбу ҳодисага бериладиган норасмий таъриф. Хусусан, NASA ўз нашрларида «сайёралар паради» атамасини қўллайди, шунинг учун бу ном оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг тарқалган.
Астрономларнинг таъкидлашича, сайёралар иллюстрацияларда намойиш этилганидек идеал ҳолатда саф тортмайди. Аммо уларни хаёлий занжир билан боғлаш мумкин, чунки улар эклиптика бўйлаб — Қуёш тизимидаги барча сайёралар айланадиган юза бўйлаб жойлашади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар