Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкинлигини истисно этмади

1 дақиқа ўқиш326
Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкинлигини истисно этмади
Фото: AFP/Getty Images
22 январ, чоршанба куни dpa ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралардан бош тортса, Россияга қарши «катта эҳтимол билан» янги санкциялар жорий этишини айтди.

Оқ уй раҳбари сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия етакчиси ва Украина президенти Володимир Зеленский билан «ўзлари хоҳлаган вақтда» учрашишга тайёрлигини таъкидлади. Трамп, шунингдек, Украинадаги уруш қурбонларининг расмий сонини яна бир бор шубҳа остига олди. Унинг сўзларига кўра, уруш аллақачон «миллионлаб инсонлар»нинг ҳаётига зомин бўлган. Шундай қилиб, Америка президентининг баҳосига кўра, Москванинг йўқотишлари тахминан 800 минг кишини, Киевники эса 600-700 минг кишини ташкил этади.

Трамп, шунингдек, Қўшма Штатлар Украинага ёрдам кўрсатишда НАТОнинг бошқа давлатлари билан солиштирганда номутаносиб даражада юқори молиявий юк кўтараётганини яна танқид қилди ва алянс ҳамкорларини мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга чақирди. «Бу биз ҳақимизда эмас, балки улар ҳақида. Бизнинг орамизда океан бор, шундай эмасми? Бу кичик нарса океан деб аталади», деди у.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?