Фото: AP
АҚШ Конгресси турли жиноятлар, жумладан, талончилик ва ўғирликда иштирок этган ноқонуний мигрантларни ҳибсга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди Anadolu.
Ноқонуний мигрант томонидан ўлдирилган америкалик талаба Райли номи билан аталган «Райли Лейкен қонуни» деб номланувчи ҳужжат Сенатда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланганидан сўнг Оқ уйга юборилди. Бу Конгресс томонидан АҚШ президенти Доналд Трампга имзолаш учун юборилган биринчи қонун лойиҳасидир.
Аввалроқ Трамп сайловолди ташвиқоти вақтида чегара хавфсизлиги ўзи учун энг муҳим масала бўлишини айтган эди.
Қонун лойиҳаси турли жиноятларга алоқадор ноқонуний мигрантларни суд қарорисиз ҳибсга олиш имконини беради.
Мексика чегарасида ноқонуний мигрантлар оқимига қарши курашни ваъда қилган Трамп имкон қадар тезроқ қонунни имзолаши кутилмоқда.
Мексика билан чегара хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Трамп у ерга 1500 кишигача бўлган қўшимча ҳарбий контингентни юбориш тўғрисидаги янги буйруқни имзолаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар