Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига энди Қатарда ҳам ишлаш имконияти очилмоқда, дея хабар берди Миргация агентлиги матбуот хизмати.
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатардаги элчихона масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Доҳада йирик иш берувчи компания раҳбари Muhammad Al-Suvaydiy билан учрашди.
© Миграция агентлиги
Мулоқотда, бугунги кунда Қатарда умумий ҳисобда 12 минг ҳамшира мавжуд бўлса, шундан атиги 70 нафари қатарликлар, қолгани чет элликлар экани таъкидланди.
© Миграция агентлиги
“Учрашувда "Hamad" тиббиёт муассасаси ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорликка келишиб олинди. Ҳамкорлар йилига 1000 нафар ҳамширага эҳтиёжи борлигини билдирган бўлса, Ўзбекистон томони мамлакатимизда иш берувчи талаби асосида мақсадли тайёрлашга барча шароитларни яратишини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Қатардаги энг йирик тиббиёт муассасаси "Hamad Medical Corparation" бўлиб, мамлакатда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг 90 фоизи ушбу муассаса ҳиссасига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар