Сўнгги йилларда Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда.
Поляклар бу муаммони Марказий Осиё, хусусан, ўзбекистонлик ишчилар билан ҳал қилмоқчи. Дзиэнник Wсчодни журналида қайд этилишича, Польша иш берувчилари ўзбекларни меҳнатсевар, ўз касбини яхши кўрадиган ва интизомли, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчан, деб билади.
Дастлаб, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика, мебел ишлаб чиқариш соҳасида фуқароларни ишга жалб қилиш режалаштирилган.
Нега айнан ўзбекистонлилклар?
Журналда қайд этилишича, Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон хорижда яхши меҳнат шароитларини қидираётган малакали ишчиларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Илгари ишлаш учун Россияга борган ўзбекистонликлар эндиликда инсон ҳуқуқлари тамойиллари ва ишчилар ҳуқуқлари риоя этиладиган Европада ишлаш истагини билдирмоқда. Польша компаниялари буни инобатга олган ҳолда нафақат меҳнат бозорига жалб этиш мумкин бўлган ишчилар борлиги, балки уларнинг малакасини ҳам қадрлаб, ушбу салоҳиятдан кўпроқ фойдаланмоқчи.
Шу мақсадда Worksol каби Польша бандлик агентликлари Польша меҳнат бозорида ўсиб бораётган талабни қондириш учун Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидан ишчиларни йўллаш учун кенг имкониятларни излай бошлади. Worksol компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини ҳам очди. У Наманган вилоятида жойлашган бўлиб, компаниянинг Ўзбекистондаги расмий Telegram канали орқали аниқ манзили ва боғланиш учун телефон рақамларини олиш мумкин.
Умуман, хорижда ишлаш ниятида бўлганлар Миграция агентлигининг 1282 қисқа ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61 телефон рақами орқали боғланиб, маълумот олиши мумкин.
Фото: Дзиэнник Wсчодни
Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти она тилидан ташқари рус тилида ҳам гаплашади, бу эса полшалик иш берувчилар билан мулоқотни осонлаштиради. Чунки Польшанинг кўплаб корхоналарига украинлар, беларуслар, молдованлар ҳам ишга жалб этилгани учун рус тилида сўзлашувчи координаторлар бор.
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Польшада 20 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар