23:45 / 08.02.2025
26

Аляскада йўқолган самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди

Аляскада йўқолган самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди
Ҳалокатга учраган Bering Air авиакомпаниясига тегишли самолёт парчалари
Фото: AP

Аляскада йўқолган Bering Air авиакомпаниясининг самолёти Ном шаҳрига кетаётиб радарлардан ғойиб бўлгани ҳақида хабар берилган эди. AP нашри ҳаво кемаси ҳалокатга учрагани ҳамда қутқарувчилар унинг бўлакларини топишгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Самолёт бортида бўлган ўн кишининг барчаси ҳалок бўлди, деб ёзади нашр расмийларга таяниб.
Қирғоқ қўриқлаш хизмати лейтенанти Бенжамин Макинтайр-Коблнигн аниқлик киритишича, радиолокацион криминалистик экспертиза маълумотларига кўра, самолёт билан “баландлик ва тезликни тезда йўқотишга олиб келган қандайдир ҳодиса юз берган”. Самолётдан фалокат сигнали келмаган.

Bering Air самолёти / архив
Фото: AP

Агентликнинг аниқлик киритишича, самолёт йўловчиларни одатий иш жойларига ташиш хизматини амалга оширган, барча йўловчилар катталар бўлган. Ҳудуднинг кенглиги ва чекланган инфратузилма туфайли авиация Аляскада транспортнинг асосий тури ҳисобланади. Мазкур ҳодиса штатдаги сўнгги 25 йилдаги энг кўп ўлимга сабаб бўлган авиаҳалокат бўлди.

6 февраль куни Қутб доирасидан жанубда, Аляскадаги Нортон Саунд кўрфази устидан учиб ўтаётган, бортида ўн киши бўлган Bering Air авиакомпаниясига тегишли самолёт радарлардан ғойиб бўлган эди. Уналаклитдан Номга йўл олган ҳаво кемаси бортида тўққиз нафар йўловчи ва учувчи бўлган.

Бу АҚШда сўнгги кунларда содир бўлган учинчи йирик авиаҳалокат ҳисобланади. Жорий йилнинг 29 январь куни мамлакат пойтахти яқинида йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт ҳавода тўқнашиши оқибатида 67 киши ҳалок бўлди. Икки кундан сўнг, 31 январь куни Филаделфияда тиббий транспорт самолёти ҳалокатга учради, оқибатда бортдаги олти киши ва ердаги бир киши ҳалок бўлди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг