![Алишер Усмонов Германиянинг машҳур газетасига қарши судда ютиб чиқди](/uploads/posts/2025-02/fa2e4fcf17_gettyimages-666780054-kopia-62ff66e5870e2.webp)
Германиянинг Ҳамбург ҳудудий суди Tagesspiegel нашрига тадбиркор Алишер Усмонов ҳақида асоссиз маълумотларни тарқатишни тақиқлади. Хусусан, унинг активларни ноқонуний йўллар билан сотиб олгани ҳақидаги даъволар суд томонидан рад этилди.
EU Today нашрининг хабар беришича, мазкур айбловлар Европа Иттифоқи томонидан Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни оқлаш учун ишлатилган ва Германияда унга қарши тергов ишлари бошланишига сабаб бўлган.
Гап 2024 йил ноябрь ойида Андрей Попов томонидан ёзилган ва Tagesspiegel нашрида чоп этилган мақола ҳақида кетмоқда. Миллиардернинг адвокатлари нашрга расмий мурожаат йўллаган, шундан сўнг мақола сайтдан олиб ташланган, бироқ ундаги даъволарни келгусида такрорламаслик ҳақидаги талабга риоя қилинмаган. Натижада, Усмонов судга даъво аризаси киритди ва унинг талаби қаноатлантирилди.
Суд Tagesspiegel нашрига Усмонов Россия ҳукумати билан "хизмат ва ҳамкорлик эвазига" ноқонуний равишда мол-мулк орттиргани ҳақида хабар беришни тақиқлади. Шунингдек, тадбиркорнинг Тегернзее кўлидаги кўчмас мулк ва "Dilbar" яхтасига эгалиги ҳақидаги айбловлар ҳам исботланмаган деб топилди. Суд Усмоновнинг Баварияда яшаганини даъво қилиш шахсий ҳуқуқларни бузишга тенг эканини таъкидлади.
Шунингдек, суд Forbes журнали ва Германиянинг Tegernseer Stimme ҳамда ARD телеканалига нисбатан ҳам Усмоновга оид бир қатор даъволарни асоссиз деб топиб, уларни тарқатишни тақиқлаган.
Тадбиркорнинг матбуот котиби мазкур қарорни "Европа Иттифоқи расмийларининг шахсий санкцияларни қўллашдаги зиддиятли ёндашувининг яна бир исботи" деб баҳолади. Усмоновнинг адвокати Йоахим Штайнхофел эса суд қарорини "муҳим ғалаба" сифатида қайд этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар