АҚШ сенатори: Ғазо миллиардер сайёҳлар учун эмас, балки Фаластин халқи учун

1 дақиқа ўқиш676
АҚШ сенатори: Ғазо миллиардер сайёҳлар учун эмас, балки Фаластин халқи учун
АҚШ сенатори Берни Сандерс президент Дональд Трампнинг Ғазо ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Ғазо миллиардер сайёҳлар учун эмас, балки Фаластин халқи учун тикланиши керак.

Сандерс душанба куни ижтимоий тармоқдаги постида Трампнинг Ғазо ҳақидаги сўзларини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, Ғазо можароси 47 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ва 111 мингдан ортиқ кишини жароҳатлаган.

Сенаторнинг фикрича, Трамп "Ғазонинг келажакдаги кўчмас мулк сифатида ривожланиши учун фаластинликларни мажбуран чиқариб юбориш" ниятида. У буни кескин қоралаб, Ғазо фақат фаластинликлар учун тикланиши кераклигини таъкидлади.

Трамп 25 январдан буён фаластинликларни Ғазодан қўшни давлатларга – Миср ва Иорданияга депортация қилиш режасини фаол равишда таклиф қилиб келмоқда. Бироқ бу давлатлар унинг таклифини рад этган. Уларнинг позициясини бошқа араб давлатлари минтақавий ва халқаро ташкилотлар ҳам қўллаб-қувватлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?