
Шов-шувлар шаҳри — Дубайнинг юрагида жойлашган, дунёнинг энг катта ва машҳур мусиқали фаввораси тез орада ўз эшикларини вақтинча ёпади. “Бурж Халифа”нинг қўл остисида жойлашган бу фаввора 20 апрелдан бошлаб беш ойлик реконструкцияга юз тутади.
Шу муносабат билан, 19 апрель куни унда катта “сўнгги шоу” бўлиб ўтади. Бу — бир неча ойгача сўнган нурлар ва тинган мусиқа олдидан томошабинларга тақдим этиладиган охирги сеҳрли лаҳза бўлади. Агар сиз ҳали ушбу манзарани кўрмаган бўлсангиз — айнан энди вақт келди!
Таъмирлаш ишлари учун масъул бўлган “Emaar” компанияси аввалроқ бу жараён беш ой давом этади, деб маълум қилган. Аммо фаввора режадан эртароқ ёпилаётгани унинг янада узоқроқ тўхтаб туриш эҳтимолини оширмоқда. Ҳар ҳолда, расмийлар ҳозирча бу борада аниқ жавоб беришмаган.
Айни пайтда фаввора ҳар куни 18:00 дан 23:00 гача ҳар ярим соатда томошабинларга бепул шоу намойиш этмоқда. Майкл Жексон, Андреа Бочелли каби жаҳон юлдузларининг мусиқалари остида, 140 метр баландликка сув отиладиган бу шоу том маънода қалбларни забт этади.
Миллионлаб сайёҳларни ўзига ром этган бу фаввора нафақат Дубайнинг, балки бутун дунё туристик харитасининг дурдона нуқтаси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар