Туркиялик сузувчи дунёнинг энг хавфли бўғозини забт этди

Туркиялик ультра марафон сузувчиси Айсу Туркўғли дунёдаги энг хавфли очиқ сув йўналишларидан бири ҳисобланган Япониядаги Тсугару бўғозини танаффуссиз сузиб ўтишга муваффақ бўлди.
Мазкур бўғоз кучли оқимлари, совуқ сувлари ва акулалар учраши билан машҳур. Спортчи босиб ўтган масофа узунлиги қарийб 36 та Бурж Халифа биносини кетма-кет жойлаштиргандаги масофага тенг экани айтилмоқда.
Мусобақа қоидаларига кўра, сузувчи йўл давомида ҳеч нарсага суяниши, дам олиши ёки кузатувчи кемадан ёрдам олиши қатъиян тақиқланади. Ҳатто қисқа муддатли танаффус ҳам натижанинг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
Синов давомида Айсу нафақат кучли тўлқинлар ва совуқ сув, балки узоқ вақт давом этадиган очлик ҳамда жисмоний чарчоқни енгиб ўтишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, у маррага муваффақиятли етиб бориб, яна бир тарихий натижага эришди.






























Изоҳлар 0
…