
Apple компанияси божхона тўловлари ошиши арафасида Америка бозорида iPhone ва бошқа гаджетлар танқислиги юзага келмаслиги учун ҳудди кинофильмлардагидай тезкор ҳаракат қилди.
The Times of India газетаси тарқатган хабарларга кўра, март ойи охирида Apple бор-йўғи уч кун ичида Ҳиндистондан АҚШга бешта самолётда маҳсулот жўнатишга муваффақ бўлган. Манбалар бу операцияни “божлар жорий қилиниши арафасидаги стратегик захира тўплаш” сифатида баҳоламоқда.
Хитой ҳам “операция”да қатнашди
Газета манбаларига кўра, Apple наfaqat Ҳиндистон, балки Хитой ва бошқа муҳим ишлаб чиқариш марказларидан ҳам қурилмаларни фаол равишда олиб чиқарган. Бу каби шошилинч етказиб беришлар “янги божлар кучга кириши ортидан юзага келадиган нарх ошишидан аввал маҳсулотларни омборларга жамлаш” мақсадида амалга оширилган.
iPhone нархи 43% ошиши мумкинми?
Инвестиция таҳлилчилари огоҳлантирмоқда: агар Apple янги тарифларни тўлиқ истеъмолчилар зиммасига юкласа, iPhone нархи АҚШда 43 фоизгача ошиб кетиши мумкин. Шу боис, компания аввалдан захира тўплаб, нархлар мувозанатини маълум вақт сақлаб қолишни мақсад қилган.
Ҳаво юкларига шошилинч талаб ортиб кетди
Apple’нинг бундай фаол ҳаракатлари бошқа компанияларга ҳам таъсир қилди. Xeneta логистика хизмати маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда Хитойдан АҚШга ҳаво орқали шошилинч юк етказиб бериш нархи 37 фоизга ошган. Бу эса бутун бозорда “божлардан қочиш пойгаси” бошланганини англатади.
Zamin.uz таҳлили: Appleнинг бу маневри компания стратегиясидаги юксак даражадаги прогностика ва таҳлил қобилиятини намоён этади. Бу воқеа нафақат технология олами, балки глобал иқтисодий муносабатларда ҳам мустаҳкам бозор режалари қай даражада муҳим эканини яққол кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар