Япония смартфон бозорида нархлар ошиши иккиламчи савдони кучайтирмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Янги смартфонлар, айниқса, флагман қурилмалар нархининг кескин қимматлашуви Японияда истеъмолчиларнинг харид одатларини ўзгартириб, иккиламчи бозорга юзланишига сабаб бўлмоқда.
- Масалан, базавий iPhone 18 Pro модели 219 800 иендан сотилмоқда, бу беш йил аввалги iPhone 13 Pro нархидан деярли 1,8 баробар қиммат.
Сўнгги йилларда Японияда янги смартфонлар, хусусан, флагман қурилмалар нархининг кескин қимматлашуви истеъмолчиларнинг харид одатларини тубдан ўзгартириб юборди. Кёдо Невс агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, янги авлод қурилмаларининг нархи аҳолининг даромадларига нисбатан сезиларли даражада юкламага айланмоқда. Бу ҳолат японияликларни ўз гаджетларидан фойдаланиш муддатини узайтиришга ҳамда иккиламчи бозорга юзланишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Хусусан, расмий чакана савдода Apple компаниясининг базавий iPhone 18 Pro модели 219 800 иендан сотилмоқда. Таққослаш учун, бундан беш йил муқаддам тақдим этилган iPhone 13 Pro нархи деярли 1,8 баробар арзон бўлган. Мутахассислар нархларнинг бундай ўсишига асосий сабаб сифатида замонавий хотира модулларининг қимматлашиб кетганини кўрсатишмоқда.
Истеъмолчиларнинг янги стратегияси
Нархларнинг кўтарилиши фонида харидорларнинг хоҳиш-истаклари ҳам ўзгарди. Аҳолининг бир қисми ўзидаги мавжуд смартфонларни алмаштирмасдан, улардан имкон қадар узоқроқ фойдаланишни маъқул кўрмоқда. Иккинчи қисм эса янги қурилма сотиб олиш ўрнига иккиламчи бозордаги таклифларга эътибор қаратмоқда.Мамлакатдаги йирик савдо майдончаларидан бири бўлган Меркари маълумотларига кўра, ҳар гал янги авлод смартфонлари чиқиши билан ишлатилган iPhone моделларига бўлган қизиқиш кескин ортади. Масалан, 2025-йил октабр ойида савдога қўйилган олдинги авлод моделлари сони сентябрь ойидагига нисбатан қарийб беш баробар кўпайган. Бу эса иккиламчи бозорнинг фаоллашувидан далолат беради.
Бозорнинг рекорд кўрсаткичлари
ММ Ресеарч Институте таҳлилий маркази прогнозларига кўра, Японияда ишлатилган смартфонлар бозори кетма-кет бир неча йилдан бери ўсиш тенденциясини сақлаб қолмоқда. Хусусан, 2025-молия йилида мамлакатда 3,6 миллионга яқин ишлатилган смартфон сотилиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич қаторасига еттинчи марта рекорд натижа қайд этилишини англатади.Мутахассислар ушбу сегмент яқин келажакда ҳам жадал ривожланишини тахмин қилишмоқда. Ҳисоб-китобитларга кўра, 2029-молия йилига бориб мамлакатдаги иккиламчи смартфонлар бозори ҳажми 5 миллион дона қурилмага етиши мумкин.
ММ Ресеарч Институте таҳлилчилари юзага келган вазиятни нафақат номинал нархларнинг ошиши, балки уларнинг аҳоли даромадларига нисбати билан ҳам изоҳлайдилар. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, япониялик истеъмолчи учун янги смартфон харид қилишдаги нисбий молиявий юклама америкалик харидоргагина нисбатан тахминан уч баробар юқори эканлигини кўрсатмоқда.






























Изоҳлар 0
…