date
views 306

Турк корветлари Малайзия денгизида хизмат бошлайди

Турк корветлари Малайзия денгизида хизмат бошлайди
Туркиянинг STM мудофаа компанияси Малайзия қироллик денгиз кучлари учун учта ADA синфли корвет қурилишини бошлади.

Истанбулда бўлиб ўтган расмий маросимда корветларнинг илк босқичи — кема корпуси остини қўйиш амалга оширилди. Лойиҳа Малайзия билан имзоланган LMS Batch-2 дастури доирасида олиб борилаяпти.

Малайзия — осиё-тинич океани минтақасидаги биринчи харидор. Бу кемалар мамлакатга денгиз хавфларига қарши туриш, ҳаво ҳужумидан мудофаа, электрон уруш ва асимметрик таҳдидларга қарши кураш имкониятини беради.

STM нафақат дизайн ва қурилиш, балки барча тизимлар интеграцияси ва логистика учун ҳам жавобгар. Ҳар бир корвет 99,5 м узунликда, 26 тугун (48 км/соатдан ортиқ) тезликка эга. У 7400 км масофани босиб ўта олади, 111 киши экипажга эга, вертолёт ангари ва ёнилғи тизими билан жиҳозланган.

Қуроллар орасида:
  • Leonardo 76 мм асосий тўп (Италия),
  • Aselsan Smash 30 мм автоматик қуроли (Туркия),
  • Roketsan Atmaca ракеталари,
  • Haegung (Жанубий Корея) ҳаво мудофаа тизими,
  • Havelsan жанговар бошқарув тизими, замонавий радарлар ва электрон уруш ускуналари мавжуд.

Кемалар 2027 йил охиригача Малайзияга етказилиши кутиляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк корветлари Малайзия денгизида хизмат бошлайди
-->