date
views 247

АҚШда мингдан ортиқ хорижий талабанинг визаси бекор қилинди

АҚШда мингдан ортиқ хорижий талабанинг визаси бекор қилинди
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан сўнгги бир ой ичида мингдан ортиқ хорижий талабанинг ҳуқуқий мақоми ва визалари бекор қилингани маълум бўлди.

Associated Press агентлигининг 160 университет маълумоти асосида тайёрлаган ҳисоботига кўра, бу чора Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган намойишларда қатнашган талабаларга нисбатан кўрилган.

Визалари бекор қилинган талабалар орасида Ҳиндистон ва Хитой фуқаролари энг кўп жабр кўрган. Шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторидан уюштирган ҳужумларига қарши чиққан хорижий талабалар ҳам бу чорадан зарар кўрган.

Март ойида талабаларга электрон почта орқали визалари бекор қилингани ҳақида хабар берилган. Ҳозирда юзлаб талабалар депортация хавфи остида қолган.

Вазиятдан норози бўлган кўплаб талабалар Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилган. Федерал судя Дартмут университети докторанти Шиаотиан Люнинг визасини тиклаш бўйича вақтинчалик қарор чиқарди. Шунингдек, Монтана университетининг икки талабаcи ҳам суд қарори асосида ҳуқуқий мақомларини тиклаб, депортация хавфидан қутилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп январ ойи охирида «антисемитизмга қарши кураш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Ушбу ҳужжатга кўра, Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда қатнашган хорижий фуқароларни, талабаларни ҳам қўшиб, мамлакатдан чиқариб юбориш назарда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда мингдан ортиқ хорижий талабанинг визаси бекор қилинди