ChatGPT шифокорлар топа олмаган ташхисни аниқлади: америкалик аёлнинг ажойиб ҳикояси

1 дақиқа ўқиш3.8K
ChatGPT шифокорлар топа олмаган ташхисни аниқлади: америкалик аёлнинг ажойиб ҳикояси
Фото: The Sun
АҚШда яшовчи Лорен Бэннон бир неча ой давомида соғлиғидан ташвишланиб юрди. 2024 йил февраль ойидан бошлаб унинг жимжилоқ бармоғи тонгда ва кечқурун қаттиқлашиб, букилишда қийинчилик туғдира бошлади. Лорен мутахассисларга мурожаат қилган, улар эса унга ревматоид артрит ташхисини қўйишган. Лекин бу касаллик учун ўтказилган тест натижалари салбий чиқди.

Бир неча ой ўтиб, Лорен ошқозонида кучли оғриқ ҳис қила бошлади. Бу сафар шифокорлар унинг аҳволини кислотали рефлюкс билан изоҳлашди. Аммо аёл шифокорларнинг айтган ташхисларига ишончсизлик билдира бошлади ва ўзини қийнаётган белгиларни сунъий интеллект — ChatGPT чатботига ёзиб кўрди.

Таъсирли жиҳати шундаки, сунъий интеллект Лоренда қалқонсимон без билан боғлиқ Ҳашимото касаллиги борлигини аниқ ва дарҳол тахмин қилди. Бу аутоиммун хасталик бўлиб, қалқонсимон без яллиғланиши билан характерланади. Лорен бу маълумот билан шифокорга мурожаат қилганида, мутахассис бундай ташхиснинг унда бўлиши мумкинлигини рад этиб, оиласида бу касаллик кузатилмаганини таъкидлади.

Бироқ Лорен ўз фикрида қатъий туриб, шифокорлардан ушбу касаллик бўйича ҳам текширув ўтказишни илтимос қилди. Тест натижалари эса аёлда ҳақиқатан ҳам Ҳашимото касаллиги мавжудлигини тасдиқлади. Кейинги босқичда ўтказилган қалқонсимон безнинг ультратовуш текшируви натижасида Лореннинг бўйнида иккита саратон ўсмаси ҳам аниқланди.

2025 йилнинг январ ойида Лорен қалқонсимон без ва икки лимфа тугунини олиб ташлаш бўйича операция ўтказди. Ҳозирда у ҳамон шифокорлар кузатувида қолмоқда.

Лореннинг таъкидлашича, агар ChatGPT унга бу ташхисни аниқлаб бермаганида, Ҳашимото касаллигининг классик белгиларини намоён этмагани сабабли, шифокорлар саратонни пайқамай қолиши мумкин эди.

«Шифокорим менга омадим чопганини, касаллик эрта босқичда аниқланганини айтди. Агар сунъий интеллектдан фойдаланмаганимда, касаллик тарқалиб кетган бўларди, буни аниқ биламан», – дейди Лорен Бэннон.

Бу ҳолат сунъий интеллектнинг тиббиёт соҳасида қанчалик фойдали восита бўлиши мумкинлигини яна бир бор исботлади. Ҳикоя миллионлаб инсонларни ҳайратга солди ва бу соҳада янги имкониятларни очиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?