
Шимолий Кореяда 21 май куни Чхонжин кемасозлик заводида бўлиб ўтган янги эсминецни сувга тушириш маросими фожеа билан якунланди. Суғдли ва расмий тантана сифатида ўтказилиши керак бўлган жараён ҳукумат раҳбарияти учун ҳам кутилмаган воқеага айланди — кема сувга нотўғри тушиб, ёнбошлаб қолди.
Маросимда шахсан КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳам иштирок этган ва воқеага дарҳол муносабат билдирган. У буни “катта авария ва жиноят” сифатида баҳолаган. Шимолий Корея раҳбари ушбу ҳодисани “ҳеч қандай ҳолда йўл қўйиб бўлмайдиган” деб таърифлаган.
Айбдорлар қўлга олинди
Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, воқеа юзасидан уч нафар масъул шахс қўлга олинган. Улар — муҳандис Кан Чжон Чхол, цех бошлиғи Хан Гён Хак ва маъмурий бошқарувчи Ким Ён Хак. Уларнинг барчаси юзага келган техник носозлик ва ҳодисада айбдор деб топилган.
Кеманинг ҳолати спутник орқали кузатилди
Жанубий Кореянинг Штаб бошлиқлари бирлашган қўмондонлиги тарқатган маълумотларга кўра, янги эсминецнинг сувга тушиши жараёнида кема ён томонга оғган ва қисман сувда, қисман ерда қолган. Сунъий йўлдош орқали олинган суратларда бу аниқ кўринади. Кема шикастланган қисми кўк брезент билан ёпилган.
Рамзий фалокат — амалий таъсир
КХДР расмийлари шикаст кўрган эсминецга жиддий зарар етмаганини маълум қилиб, уни 10 кун ичида тузатишни режалаштирмоқда. Бироқ экспертлар фикрича, Ким Чен Ин шахсан гувоҳ бўлган бундай тўсатданги техник хатолик Шимолий Кореянинг ҳарбий соҳадаги имиджига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ким Чен Ин иштирокидаги ҳарбий тантана фиаско билан якунланди. Ҳодиса КХДРнинг ички интизом ва масъулият масалаларига қандай ёндашишини яққол намоён қилди. Эндиликда эса барча назаралар эсминецни тузатиш жараёни ва ушбу воқеанинг давлат ичидаги оқибатларига қаратилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар