date
views 1 530

Эрон ракетаси Исроил хавфсизлик марказини нишонга олди

Эрон ракетаси Исроил хавфсизлик марказини нишонга олди
Яқин Шарқдаги тарнақай геосиёсий зиддият янги, хавотирли босқичга кирди. Эрон томонидан отилган бир нечта баллистик ракета Исроилнинг миллий хавфсизлик соҳасидаги асосий идорасига, аниқроғи, Тель-Авивда жойлашган Миллий хавфсизлик вазирлиги биносига келиб тушди. Бу ҳақда Эроннинг расмий ахборот агентлиги — IRNA маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу зарба Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳарбий операция доирасида қилинган. Корпус баёнотида айтилишича, бу фақатгина вазирлик биносига эмас, балки Исроилдаги бир неча ҳарбий нуқталар, ҳаво базалари ва стратегик объектларга ҳам қаратилган.

— “Бугунги операция давомида Исроилдаги ўнлаб ҳарбий ва стратегик нишонлар қатъий равишда зарбаланди. Улар орасида Миллий хавфсизлик вазирлиги бош қароргоҳининг ҳам борлиги тасдиқланди”, — дейилади корпус тарқатган баёнотда.

Ҳозирча Исроил расмийлари ушбу ҳужум бўйича расмий изоҳ бермаган. Аммо маҳаллий ОАВ хабарига кўра, зарба натижасида бино атрофидаги ҳудудларда зарар кузатилган ва хавфсизлик хизматлари фуқароларни эвакуация қилган.

Бу воқеа Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик янада авж олаётганини кўрсатади. Халқаро экспертлар фикрича, Эрон томонидан хавфсизлик идорасига берилаётган бундай аниқ зарбалар нафақат ҳарбий, балки сиёсий танбеҳ сифатида ҳам баҳоланиши мумкин.

Zamin.uz таҳририяти минтақада юзага келаётган вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва воқеалар ривожи ҳақида тезкор маълумот бериб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ракетаси Исроил хавфсизлик марказини нишонга олди