
Жанубий Кореянинг Yonhap нашри хабарига кўра, Украинадаги уруш давомида Шимолий Корея Россияга улкан миқдорда қурол-яроғ ва снарядлар юборган. Бу ҳақда мамлакатнинг Ҳарбий разведка хизмати (DIA) ҳисоботида қайд этилган.
Расмий маълумотларга кўра, КХДР жами 28 мингта контейнер орқали Россияга артиллерия аскетлари етказиб берган. Агар бу миқдор 152 мм калибрдаги снарядлар ҳисобида баҳоланса, етказилган ўқ-дорилар сони 12 миллиондан ошади, дейилади ҳисоботда.
Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг таъкидлашича, бугунги кунда Россия армиясидаги йирик калибрдаги снарядларнинг деярли ярми КХДР ишлаб чиқаришига тегишли. Россия ҳукуматининг расмий баёнотида Шимолий Кореядан қурол сотиб олингани тасдиқланмаган, бироқ урушнинг дастлабки босқичида тилга олинган “снаряд етишмовчилиги” ҳақидаги шикоятлар энди эшитилмаяпти.
Маълумот учун, 2024 йилда Москва ва Пхеньян ҳарбий ҳамкорликка оид битим имзолаганди. Шу билан бирга, Жанубий Корея ва Украина махсус хизматларининг хабарига кўра, Пхеньян яқин ойларда Россияга 25–30 минг атрофида ҳарбий жўнатишни режалаштирмоқда. Бу эса урушдаги халқаро иштирок доирасини янада кенгайтириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар