
Ғазода уруш деярли икки йилдан буён давом этаётган бўлса-да, Ҳамас ҳар ой минглаб фуқаролик ходимларига маош тўлашни яширин тизим орқали давом эттирмоқда. Ушбу тизим хавфли, мураккаб ва мутлақо нақд пулга асосланган.
Ҳамас ҳар 10 ҳафтада ўзининг 30 мингга яқин фуқаролик ходимига жами 7 миллион доллар атрофида маош тўламоқда. Ҳар бир ходимга тўланадиган сумма урушдан олдинги маошнинг атиги 20 фоизини ташкил этади. Одатда бу 300 долларга яқин бўлиб, у ҳам кўпинча яроқсиз ёки ишлатиб бўлмайдиган ҳолатда етказилади.
Банк тизими ишдан чиққани сабабли, ходимлар пулни сирли манзилларда қабул қилмоқда. Маош олувчи шахсларга телефонлар орқали махфий хабар юборилади: “Дўст билан чой ичишга бор”. Белгиланган жойда эса, номаълум шахс конверт ичида пулни топширади ва дарҳол кўздан ғойиб бўлади. Ҳамас диний ишлари вазирлигининг бир ходими берган интервюсида ҳар сафар маош олишга кетаётганда оиласи билан хайрлашишини айтди. “Бу сафар қайтиб келмаслигим мумкин,” дейди у.
Исроил ушбу тўлов тизимига ҳам зарба беришга уринмоқда. Маош тарқатувчилар мунтазам нишонга олинади. Шу сабабли ҳар бир тўлов операцияси ҳаёт учун хавфли бўлиб бормоқда. Маошлар билан бирга, Ҳамас ўз тарафдорларига озиқ-овқат ёрдамларини ҳам тарқатмоқда. Аммо бу ёрдамлар фақат Ҳамасга яқин оилаларга берилаётгани боис, халқ орасида норозилик кучаймоқда.
Уруш давомида Ҳамас молиявий барқарорликни асосан урушдан аввал ерости туннел тизимларида яширинча сақлаб қўйилган 700 миллион доллар миқдоридаги захиралар орқали сақлаб қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар