Қозоғистонга борадиган ўзбекистонликларга қулайлик: энди ҚР-коднинг ўзи етади

Қозоғистонга борадиган ўзбекистонликларга қулайлик: энди ҚР-коднинг ўзи етади

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари учун чегаралараро тўловларни амалга оширишни енгиллаштирувчи янги имконият жорий этилмоқда. Эндиликда ўзбекистонликлар Қозоғистонда маҳаллий ягона ҚР-код тизими орқали, қозоғистонликлар эса Ўзбекистонда UzQR ёрдамида харидлар учун тўлов қилиши мумкин бўлади.

Янги тизим орқали Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистондаги савдо нуқталарида маҳаллий ҚР-код тизимидан фойдаланиб, харидлар учун тўғридан-тўғри тўлов амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Бу эса чет элда кундалик харажатларни амалга ошириш жараёнини соддалаштириши кутилмоқда. Худди шундай имконият Қозоғистон фуқаролари учун ҳам яратилади. Улар Ўзбекистондаги харидлар вақтида UzQR орқали тўлов қилишлари мумкин бўлади.

Яъни икки давлат фуқаролари учун ҚР-код орқали чегаралараро тўлов қилиш имконияти пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар