date

Бангкокда 30 қаватли минора қулади

Бангкокда 30 қаватли минора қулади

Таиланд прокуратураси Бангкокдаги 30 қаватли офис минорасининг қулаши бўйича 23 шахс ва компанияга, жумладан машҳур қурилиш олигархи ва Хитойнинг йирик давлат корпорациясига расмий айблов эълон қилди. Бу ҳақда Nation Thailand нашри хабар берди.

Айбланувчилар орасида мамлакатдаги энг катта қурилиш фирмаларидан бири — Italian-Thai Development компанияси раҳбари Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway корпорацияси ҳам бор. Улар қурилиш стандартларини бузиш ва расмий ҳужжатларни сохталаштиришда гумон қилинмоқда.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, миноранинг қулашига лойиҳа ва қурилиш босқичларидаги йирик камчиликлар сабаб бўлган. Шунингдек, ишлатилган материаллар сифати ҳамда технологик жараёнлар талабларга жавоб бермагани аниқланган.

Маълумки, 2025 йил 28 март куни Мьянмада содир бўлган кучли зилзила оқибатида Бангкокдаги Миллий аудит идорасининг қурилаётган минораси чўкиб тушган эди. Воқеа натижасида 92 киши ҳаётдан кўз юмган, 9 нафар одам жароҳатланган, 4 ишчи эса ҳалигача бедарак ҳисобланади.

Қулаган минора қурилишининг бор-йўғи 30 фоизи якунланган бўлиб, зилзиладан зарар кўрган Таиланддаги ягона иншоот эди. Бу ҳолат мамлакат тарихидаги энг фожеавий тузилмавий қулашлардан бири сифатида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангкокда 30 қаватли минора қулади