Покистон ва Кашмир ҳудудларида кучли муссон ёмғирлари сабаб юзага келган сел ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 307 кишига етди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, кўплаб қурбонлар шимоли-ғарбий Покистоннинг тоғли Кхайбар-Пахтунхва вилоятида қайд этилган. Ҳудудда камида 74 уй вайрон бўлган. Қутқарув ишлари чоғида М-17 вертолёти қулаб, бортдаги беш нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Покистон бошқарувидаги Кашмирда 9 киши, шимолий Гилгит-Балтистон минтақасида эса 5 киши жон бергани тасдиқланди.
Расмий об-ҳаво хизмати огоҳлантиришича, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида 21 августгача кучли ёғингарчилик давом этади. Бир қатор ҳудудлар фавқулодда вазият зонаси деб эълон қилинган. Бунер туманида сел тошқини гувоҳлари бу ҳолатни “қиёмат манзараси” сифатида таърифладилар. Кхайбар-Пахтунхва ҳукумати мотам куни эълон қилди.
Кашмирда ҳам кучли сел оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Муссон мавсумида июн ва сентябрь ойларида Жанубий Осиёга йиллик ёғингарчиликнинг қарийб учдан уч қисми ёғади. Жорий йилги мавсумда минтақада 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши экстремал об-ҳаво ҳодисаларини янада тез-тез юзага келтирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар