Хитой интернет сиёсатлари яна бир бор жаҳон ҳамжамияти диққат марказига тушди. Маълум бўлишича, “Хитойнинг буюк хавфсизлик девори” номи билан танилган машҳур цензура тизими бутун мамлакат интернет трафиги учун ҳал қилувчи ҳисобланган ТCP 443 порти фаолиятини тўлиқ тўсиб қўйди. Бу порт орқали эса аксарият халқаро веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва онлайн хизматлар ишлаб келар эди.
Шу қарор натижасида интернетнинг Хитой қисми глобал тармоқдан деярли тўлиқ ажралиб қолди. Яъни, мамлакатда фақат маҳаллий платформалар ва ҳукумат томонидан тасдиқланган сервисларгина фаолият кўрсатиши мумкин бўлиб қолди. Бу эса қитъа миқёсидаги реал изоляция сифатида баҳоланмоқда.
Экспертлар таъкидлашича, Хитойнинг интернетни чеклаш сиёсати ўзининг “танлаб ўчириш” стратегияси билан ажралиб туради. Яъни, бутунлай тўсиш ўрнига, фақат хорижий ресурсларга йўналтирилган қисмлар блок қилинади. Шу тариқа, мамлакат ичидаги рақамли хизматлар ва иловалар тўлиқ ишлашда давом этади, фуқаролар эса ҳукумат назоратидаги миллий тармоқдан фойдаланишга мажбур бўлади.
Айрим кузатувчилар бу жараённи “янги рақамли темир парда” деб атая бошлади. Чунки бу йўл билан Пекин ташқи ахборот оқимини кескин назорат қилиб, глобал интернетдан ўз сегментини аста-секин узиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар