date

Трамп маъмурияти НАТОга аъзо давлатларни «яхши» ва «ёмон»га ажратмоқда

Трамп маъмурияти НАТОга аъзо давлатларни «яхши» ва «ёмон»га ажратмоқда

АҚШда яна бир баҳсларга сабаб бўлаётган ҳужжат атрофида шов-шув кўтарилди. Маълум бўлишича, Дональд Трамп маъмурияти НАТОга аъзо давлатларни Эрондаги эҳтимолий урушга бўлган муносабатига қараб гуруҳларга ажратувчи махсус таҳлил тайёрлаган.

Дональд Трамп раҳбарлигидаги маъмурият томонидан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатда ҳар бир иттифоқчи давлатнинг альянсга қўшган ҳиссаси, ҳарбий ва сиёсий позицияси атрофлича баҳоланган. Натижада мамлакатлар шартли равишда уч тоифага бўлингани айтилмоқда. Бироқ қайси давлат қайси гуруҳга киритилгани очиқланмаган.

Бу маълумотни Politico нашри бир нечта европалик дипломатлар ва АҚШ ҳарбий доирасидаги манбаларга таяниб эълон қилди. Манбаларнинг таъкидлашича, ҳужжат Марк Рюттенинг Вашингтонга амалга оширган ташрифи олдидан тайёрланган.

Кузатувчилар фикрича, бу каби “рейтинглаш” Трампнинг альянс ичидаги босим сиёсатини кучайтиришга уринаётганидан дарак беради. Айниқса, АҚШ позициясини тўлиқ қўллаб-қувватламаётган давлатларга нисбатан муносабат кескинлашиши мумкин.

Шу билан бирга, дипломатик манбалар ҳужжатда “ёмон” деб баҳоланган давлатларга нисбатан аниқ чора-тадбирлар режаси йўқлигини ҳам қайд этган. Айрим экспертлар эса энг кескин сценарий сифатида АҚШ қўшинларини маълум давлатлардан олиб чиқиш варианти тилга олинаётганини билдирмоқда. Бироқ бу қарорнинг ўзи Вашингтон учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Оқ уй вакиллари бу каби ҳужжат мавжудлигини билвосита тасдиқлаб, АҚШ ўз иттифоқчиларига доим ёрдам беришга тайёр эканини, аммо айрим давлатлар Эрон масаласида қўллаб-қувватламаганини очиқ айтди. Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳолат “адолатсиз мувозанат” сифатида баҳоланмоқда.

NATO эса мазкур масала юзасидан расмий изоҳ беришдан тийилди.

Мутахассислар фикрича, бу каби ҳужжатлар альянс ичидаги ишончга таъсир қилиши ва келажакдаги ҳамкорлик форматларига жиддий саволлар туғдириши мумкин. Айниқса, геосиёсий вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда бундай “ажратиш сиёсати” НАТО бирлиги учун синов бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмурияти НАТОга аъзо давлатларни «яхши» ва «ёмон»га ажратмоқда