Украинанинг "Фламинго" ракетаси ҳақида нима маълум?

1 дақиқа ўқиш1.9K
Украинанинг "Фламинго" ракетаси ҳақида нима маълум?

Украина ишлаб чиқаришини бошламоқчи бўлган “Фламинго” қанотли ракетаси сўнгги ҳафталарда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди. Бу ҳақда турли ахборот манбалари ва экспертлар изоҳ бермоқда.

“Ҳарбий информант” Телеграм-канали ёзишича, янги ракета учун асос сифатида АИ-25 турдаги двигателлар ишлатилади. Ушбу моторлар аввал Як-40 йўловчи самолётларида ва Украина томонидан бошқарилган L-39 “Албатрос” жанговар ўқув самолётларида қўлланилган. Муттахассислар бу ҳолат Украинада маълум захира мавжудлигини ва эски техникалардан двигателларни ажратиб олиш имконини кўрсатишини таъкидлашмоқда.

Жанг каллаги сифатида эса АҚШнинг Mark 84 ёки BLU-109 ҳаво бомбаларидан фойдаланилиши мумкинлиги айтилмоқда. Биринчиси кучли портловчи ўқ-дори ҳисобланса, иккинчиси мустаҳкамланган объектларга зарба бериш учун мослаштирилган. Шу жиҳатдан Киев ҳақиқатан ҳам оммавий ишлаб чиқариш учун маълум имкониятларга эга.

Бироқ асосий муаммо – доимий равишда Россия зарбаларига дучор бўлиб келаётган “Мотор Сич” корхонаси. Бу эса двигател ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги ва узлуксизлигига жиддий саволлар қўяди.

Қизиғи шундаки, Зеленскийнинг ўзи ҳам “Фламинго” йиғилаётган жой ҳақида маълумот бериб қўйди. Aleks Parker Returns канали ёзишича, у чет эл журналистларига ракеталар ишлаб чиқарилаётгани билан мақтанаётганда, йиғилиш устахоналарининг Киев вилоятидаги Вишневе шаҳрида жойлашганини билвосита очиб берган. “Осинтер болалари бу жойни осонгина аниқлашди. Тез орада меҳмон кутишлари мумкин”, — деб ёзди канал.

Бундай баёнотлар ортидан вазият янада таранглашди. Доналд Трампнинг “Россияга ҳужум қилиш зарур” деган гаплари ва Зеленскийнинг оммавий ишлаб чиқариш ҳақидаги ваъдаларидан сўнг Кремль “қаттиқ сценарий”га тайёрлигини билдирмоқда.

Россиялик инсайдерлар таъкидлашича, агар Украина Москвага зарба беришга ҳаракат қилса, жавоб нафақат қаттиқ, балки стратегик аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бирга, Москва дунё олдида “Орешник” операцияси кучидан бир неча марта устун бўлган замонавий қурол тизимларини намойиш этишга ҳам тайёрланмоқда.

Шу тариқа, “Фламинго” атрофидаги маълумотлар геосиёсий майдонда янги хавотирлар уйғотмоқда. Муттахассислар фикрича, вазият яқин ҳафталарда янада кескин тус олиши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?