date

Тўқаев БМТ ислоҳоти зарурати ҳақида қатъий баёнот берди

Тўқаев БМТ ислоҳоти зарурати ҳақида қатъий баёнот берди

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев «ШҲТ плюс» саммитида сўзлаган нутқида БМТнинг келажаги ва уни янгилаш масаласига алоҳида тўхталди. Унинг таъкидлашича, бугунги мураккаб геосиёсий воқелик шароитида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти универсал ва мустақил институт сифатида албатта қўллаб-қувватланиши лозим.

Президент фикрича, БМТни ислоҳ қилиш — айниқса, унинг асосий тузилмаси саналган Хавфсизлик Кенгашини янгилаш кун тартибидан тушмаслиги керак.

«Бу жараённинг қанчалик мураккаб эканини яхши англаймиз, аммо бошқа йўл йўқ. Агар ҳозирги авлод етакчилари ушбу масъулиятдан воз кечса, бу бутун дунё давлатларининг БМТга бўлган ишончини кескин заифлаштиради», — деди Тўқаев.

Шу билан бирга, Қозоғистон раҳбари Хитой раиси томонидан илгари сурилган Global Governance Initiative — глобал бошқарув ташаббусини юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, мазкур дастур халқаро ҳамжамият тараққиётининг истиқболларига бағишланган узоқ муддатли қарашларни ўз ичига олиб, янада адолатли ва барқарор дунё тартибини барпо этиш йўлида умумий ҳаракатларни кучайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев БМТ ислоҳоти зарурати ҳақида қатъий баёнот берди