date

Ғазодаги ҳужумда ҲАМАС ҳарбий қаноти вакили ҳалок бўлди

Ғазодаги ҳужумда ҲАМАС ҳарбий қаноти вакили ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо шаҳрига йўналтирилган навбатдаги ҳаво зарбаси оқибатида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий бўғини матбуот котиби Абу Обейда вафот этди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац оммага маълум қилди.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам Обейданинг ўлими ҳақида ахборот берган, аммо у вақтда ҳали расмий тасдиқ йўқлиги таъкидланган эди.

Абу Обейда кўп йиллар мобайнида ҲАМАС видеоларидан таниш бўлиб келган. У доимо ҳарбий либосда, юзини ниқоб билан ёпган ҳолда чиқиш қиларди. Жангчи ўзининг охирги баёнотини 29 август куни Исроил мудофаа кучлари Ғазога янги зарба берганида эълон қилиб, шаҳарни «оғир жанговар ҳудуд» сифатида таърифлаган эди. Бу ҳақда AFP ва AP агентликлари хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан террор ташкилоти сифатида тан олинган ҲАМАС Исроилга йирик ҳужум уюштирганди. Ўша кунда жангчилар мингдан ортиқ ракета йўллаб, Исроил ҳудудига кириб боришди. Натижада қарийб 1200 киши ҳалок бўлган ва 250 дан ортиқ одам гаровга олинган эди.

Гаровга олинганларнинг бир қисми кейинчалик алмаштирилган ёки озод қилинган бўлса, айримлари ҳалокатга учради. Бу воқеалар Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштириб, қонли тўқнашувлар авж олишига сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазодаги ҳужумда ҲАМАС ҳарбий қаноти вакили ҳалок бўлди