“Титаник”ни қидириш орқали АҚШ махфий операцияси яширилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
“Титаник”ни қидириш орқали АҚШ махфий операцияси яширилди

1985 йилда Атлантика океанида “Титаник”ни қидириш жараёни АҚШ денгиз флоти томонидан ўтказилган ўта махфий ва стратегик операцияни яшириш учун ниқоб сифатида хизмат қилган. Бу ҳақда CNN телеканалига лайнерни кашф этган машҳур океаншунос Роберт Баллард маълум қилди.

“Ўшанда кўпчилик ‘Титаник’ни қидиришни оддий илмий экспедиция деб ҳисоблаган, аммо у ҳақиқатан ҳам АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари разведкаси ходимлари томонидан амалга оширилган ўта махфий ҳарбий операцияни ёпиш учун қурилган эди… Биз Совет Иттифоқи сувости кемамизни қаерда экинлигини билмаслигини истардик”, — деди Баллард журналистларга.

Балларднинг сўзларига кўра, “Титаник” кашфи топилганининг 40 йиллиги муносабати билан у бу махфий операциянинг тафсилотларини ошкор қилди. Унинг асосий мақсади Атлантика океанида чўкиб кетган АҚШнинг “Thresher” ва “Scorpion” ядровий сувости кемаларини аниқлаш эди. Бу вазифани амалга ошириш учун Баллард томонидан махсус ишлаб чиқилган инновацион технология — “Арго” номли роботик қидирув воситаси ишлатилган. У бу восита орқали кемага видеони масофадан бошқариб узатиш имкониятини таъминлаган.

Баллард АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини экспедицияга вақт ва ресурс ажратишга ишонтирди. Шу билан бирга, кўп йиллик пухта режалаштиришларга қарамай, у чўкиб кетган “Титаник”ни топишда ҳеч қандай аниқ тасаввурга эга бўлмаган. Бунинг асосий сабаби қидирув учун ажратилган вақтнинг жуда чекланганлиги ҳамда рақобатчи француз муҳандислари Жан-Луи Мишель бошчилигидаги жамоа томонидан илғор ва мураккаб кема сонар тизими ишлатилиши эди. Бу технология афсонавий лайнернинг чўкиш жойини тезроқ аниқлашда ёрдам бериши керак эди, аммо вақтнинг қисқалиги ҳамда имконият чекловлари муваффақиятга кафолат бермаган.

Олим шундай таъкидлади, Scorpion сувости кемасининг қолдиқлари ўрганилиши у учун “Титаник” ҳалокат жойини топишда қимматли маълумотлар берган. Катта лайнер чўкиб кетганидан сўнг узун вайроналар занжирини ортида қолдирган, гарчи илгари улар бир жойда йиғилишини тахмин қилишган. “Оғирроқ объектлар тез тубига чўкди, енгилроқлари эса секинроқ чўкди”, — деб тушунтирди Баллард.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?