Италия бош вазири Жоржа Мелони “хоҳловчилар коалицияси” йиғилишидан сўнг ўз позициясини очиқ билдирди. Унинг сўзларига кўра, Рим Украина ҳудудига ҳарбий куч йўлламайди.
Шу билан бирга, Мелони Италия тинчлик жараёнига ҳали ҳам ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини таъкидлади.
“Биз Украинадан ташқарида амалга ошириладиган мониторинг ва ўқитиш ташаббуслари орқали отишмаларни тўхтатиш жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, — деди у.
Шу тариқа, Италия Украинада қўшин билан эмас, балки дипломатик ва техник ёрдам билан иштирок этишини маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар