
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар давомида ишга жойлаштириш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.
Маълум қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.ни ишга қабул қилиб қўйиш эвазига 32 миллион сўм олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор ҳаракатлар вақтида Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. ҳам ушланган. У фуқаро У.Қ.ни танишлари орқали туман марказий поликлиникасига жойлаштириш учун 1 000 АҚШ доллари олгани аниқланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 