date

Пентагон жангларда фойдаланиш учун "ақлли" қонни ишлаб чиқди

АҚШ Мудофаа илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги (DARPA) инсон қон таначаларига янги ҳаёт берувчи Smart-Red Blood Cells (Smart-RBC) дастурини эълон қилди. Бу лойиҳа синтетик биология соҳасидаги илғор технологиялар орқали модификацияланган қизил қон ҳужайраларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Defence Blog маълумотига кўра, Smart-RBC дастурининг асосий мақсади – физиологик сигналларни аниқлай оладиган, тез ва самарали қарор қабул қиладиган ҳамда уларга оқибатли жавоб берадиган биологик схемаларга эга “ақлли” қон ҳужайраларини яратишдир. Бу турдаги ҳужайралар оғир ва хавфли шароитларда тана ҳаётий функцияларини сақлашга, қоннинг ҳамонлигини таъминлашга ва жароҳат ёки стресс пайтида одамнинг омон қолиш имкониятларини кучайтиришга ёрдам бериши режалаштирилган.

DARPA маълумотларига кўра, Smart-RBC ҳужайралари учта асосий вазифани бажаради: биомаркерларни тўғри аниқлаш, маълумот асосида тез ва оқилона қарор қабул қилиш, шунингдек метаболик ва физиологик ҳолатларга таъсир қилувчи муҳим молекулаларни ишлаб чиқариш. Дастлабки тадқиқотлар жисмоний барқарорликни сақлаш ва қоннинг қотиб қолиш жараёнини (гемостаз) кучайтиришга қаратилган. Келажакда эса Smart-RBC терморегуляция, универсал қон мослиги ва юқори баландликларда ҳам самарали фаолият кўрсатиш имкониятларига эга бўлиши кўзда тутилган.

Лойиҳа 36 ойлик муддатга мўлжалланган ва икки 18 ойлик босқичдан иборат. Биринчи босқичда тадқиқотчилар илдиз ҳужайраларининг дифференциация жараёнида синтетик схемаларни интеграция қилиш ва уларнинг етук қизил қон ҳужайраларида функционаллигини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигини исботлаши керак. Иккинчи босқичда тизимларни такомиллаштириш, уларнинг самарадорлигини синаб кўриш ва реал шароитларда намойиш қилиш кўзда тутилган.

Ҳозирда Smart-RBC лойиҳаси амалга оширишнинг дастлабки босқичида бўлиб, у организмнинг омон қолиш, чидамлилик ва қийин ҳамда хавфли муҳитларга мослашиш қобилиятини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган. Шу орқали Пентагон синтетик биология соҳасидаги илғор ва стратегик тадқиқотларга катта маблағ сарфлаётганини ҳам намойиш қилмоқда.

АҚШ Мудофаа илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги (DARPA) инсон қон таначаларига янги ҳаёт берувчи Smart-Red Blood Cells (Smart-RBC) дастурини эълон қилди. Бу лойиҳа синтетик биология соҳасидаги илғор технологиялар орқали модификацияланган қизил қон ҳужайраларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Defence Blog маълумотига кўра, Smart-RBC дастурининг асосий мақсади – физиологик сигналларни аниқлай оладиган, тез ва самарали қарор қабул қиладиган ҳамда уларга оқибатли жавоб берадиган биологик схемаларга эга “ақлли” қон ҳужайраларини яратишдир. Бу турдаги ҳужайралар оғир ва хавфли шароитларда тана ҳаётий функцияларини сақлашга, қоннинг ҳамонлигини таъминлашга ва жароҳат ёки стресс пайтида одамнинг омон қолиш имкониятларини кучайтиришга ёрдам бериши режалаштирилган.

DARPA маълумотларига кўра, Smart-RBC ҳужайралари учта асосий вазифани бажаради: биомаркерларни тўғри аниқлаш, маълумот асосида тез ва оқилона қарор қабул қилиш, шунингдек метаболик ва физиологик ҳолатларга таъсир қилувчи муҳим молекулаларни ишлаб чиқариш. Дастлабки тадқиқотлар жисмоний барқарорликни сақлаш ва қоннинг қотиб қолиш жараёнини (гемостаз) кучайтиришга қаратилган. Келажакда эса Smart-RBC терморегуляция, универсал қон мослиги ва юқори баландликларда ҳам самарали фаолият кўрсатиш имкониятларига эга бўлиши кўзда тутилган.

Лойиҳа 36 ойлик муддатга мўлжалланган ва икки 18 ойлик босқичдан иборат. Биринчи босқичда тадқиқотчилар илдиз ҳужайраларининг дифференциация жараёнида синтетик схемаларни интеграция қилиш ва уларнинг етук қизил қон ҳужайраларида функционаллигини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигини исботлаши керак. Иккинчи босқичда тизимларни такомиллаштириш, уларнинг самарадорлигини синаб кўриш ва реал шароитларда намойиш қилиш кўзда тутилган.

Ҳозирда Smart-RBC лойиҳаси амалга оширишнинг дастлабки босқичида бўлиб, у организмнинг омон қолиш, чидамлилик ва қийин ҳамда хавфли муҳитларга мослашиш қобилиятини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган. Шу орқали Пентагон синтетик биология соҳасидаги илғор ва стратегик тадқиқотларга катта маблағ сарфлаётганини ҳам намойиш қилмоқда.v

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон жангларда фойдаланиш учун "ақлли" қонни ишлаб чиқди