Дунёдаги энг баланд тирик от — Хьюго!

1 дақиқа ўқиш348
Дунёдаги энг баланд тирик от — Хьюго!

Буюк Британиянинг Northamptonshire графлигида яшовчи Хьюго лақабли от тирик отлар орасида дунёдаги энг баланд от сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Guinness World Records хабар беди.

Шайр зотига мансуб тўрт ёшли Хьюгонинг бўйи 1,99 метрни ташкил этади. Унинг баландлиги туёқдан елка суяги тепасигача ўлчанган. Ўлчов 2025 йил 2 декабрь куни ўтказилган ва отнинг бўйи 199 сантиметр экани тасдиқланган.

Хьюго Towcesterда Бретт ва Лиза Мастерснинг фермасида яшайди. У тахминан 890 килограмм вазнга эга. Эгалари уни хотиржам ва мулойим от сифатида таърифлаган.

Қизиғи, Хьюго ҳали ўсишда давом этиши мумкин. Унинг эгаси Лиза Мастерс от камида 7–8 ёшгача ўсиб, ўзгаришда давом этиши мумкинлигини айтган.

Бироқ Хьюго ҳали тарихдаги энг баланд от рекордини янгилагани йўқ. 1850 йилда ўлчанган Сампсон лақабли шайр отининг бўйи 2,19 метр бўлган. Шу сабабли Сампсон ҳозиргача ҳужжатлаштирилган энг баланд от ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?