Японияда кийимларни бир дақиқада кичрайтирадиган автоматлар пайдо бўлади

Японияда кийимларни бир дақиқада кичрайтирадиган автоматлар пайдо бўлади

Японияда сайёҳларнинг чамадонидаги кийимларни автоматик равишда сиқиб, ихчамлаштирадиган қурилмаларни аэропортларда жорий этиш режалаштирилмоқда.

«Pocket Tips» деб номланган хизмат махсус автомат ёрдамида кийимларни тахминан бир дақиқада кафт ҳажмига қадар сиқиб беради. Қурилма кийим ҳажмини унинг турига қараб максимал 7 бараваргача камайтириши мумкин. Бу эса чамадонда сувенирлар ва бошқа харидлар учун қўшимча жой бўшатишга ёрдам беради.

Мазкур технология 2025–2026 йилларда Ханэда, Нарита, Кумамото ва Наха аэропортларида синовдан ўтказилган. Наха аэропортидаги синовда фойдаланувчиларнинг қарийб 96 фоизи кийимларни сиқиш самараси сезилганини билдирган. Тўртта аэропортдаги синовларда эса 400 га яқин киши сўровда қатнашган.

2026 йил сентябрь ойида хизматни ишлаб чиқувчи SJOY ва Ханэда аэропортидаги «terminal.0 HANEDA» маркази ушбу технологияни тўлиқ жорий этишга тайёргарлик кўриш учун қўшма лойиҳани бошлаган. Ханэда, Нарита, Кумамото ва Наха аэропортларида кенгроқ жорий этиш 2027 йилдан бошлаб режалаштирилмоқда. Келажакда хизматни меҳмонхоналар ва бошқа жойларда ҳам қўллаш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар