Қозоғистонда ҳарбийлар ҳалокати муносабати билан умуммиллий мотам эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш796
Қозоғистонда ҳарбийлар ҳалокати муносабати билан умуммиллий мотам эълон қилинди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Манғистау вилоятида ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь куни мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилди. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.

Фожиа 24 сентябрь куни Қозоғистон Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизи соҳилида ўтказилган ўқув-жанговар машғулотлари вақтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, об-ҳаво шароити кескин ёмонлашиб, шамол кучайгани сабаб 19 нафар ҳарбий хизматчини денгиз оқими олиб кетган.

Дастлаб Мудофаа вазирлиги 9 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Кейинроқ аниқланган маълумотларга кўра, қурбонлар сони 12 нафарга етган. Яна икки ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган, бир нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан Қозоғистон Бош прокуратураси жиноят иши қўзғатган. Тергов доирасида воқеанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда ва зарур экспертизалар тайинланган.

Бош вазир Олжас Бектенов воқеани ҳар томонлама ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузишни топширган. Комиссияга Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев раҳбарлик қилмоқда.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, фожиа сабабларини аниқлаш ва марҳумларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берган.

Фожиа муносабати билан Ақтау шаҳрида шаҳар кунига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган айрим байрам тадбирлари ҳам бекор қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?