Денгиз тубидан йўқолган шаҳар излари топилди

1 дақиқа ўқиш122
Денгиз тубидан йўқолган шаҳар излари топилди

Буюк Британиянинг Норфолк графлиги соҳилларида ғаввослар қарийб 700 йил аввал денгиз остида қолиб кетган ўрта асрларга оид Shipden аҳоли пункти изларини ўрганди.

Кромер шаҳри яқинидаги денгиз тубидан 25 та сунъий иншоот қолдиғи аниқланиб, улар суратга олинди ва харитага туширилди. Топилмалар орасида чақмоқтошдан қурилган деворсимон тузилмалар, тошдан ясалган конструкциялар ва бошқа кесилган тош бўлаклари бор. Айрим иншоотлар бир неча аср сув остида қолганига қарамай, қисман сақланиб қолган.

Тадқиқотчилар ҳозирча ушбу иншоотларнинг аниқ вазифасини белгиламаган. Улар денгиздан ҳимояланиш иншоотлари ёки XIV асрда қурилиши режалаштирилган пирс билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу версиялар ҳали якуний хулоса сифатида қабул қилинмаган.

Shipden 1086 йилда тузилган “Domesday Book”да ҳам қайд этилган. Ўша даврда аҳоли пунктида 117 киши яшагани, порт ва иккита черков бўлгани маълум. Кейинчалик соҳил эрозияси ва бўронлар туфайли аҳоли пункти аста-секин денгизга ютилиб кетган.

Қизиғи, ғаввослар маҳаллий афсоналарда тилга олинадиган черков қолдиқларини ҳозирча аниқлай олмаган. Тадқиқотчилар топилмаларни тарихий ҳужжатлар билан таққослаб, Shipden’нинг ҳақиқий жойлашуви ва тақдирини аниқлашда давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?