
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакатда ишлаб чиқилаётган замонавий учувчисиз бошқариладиган қуроллар тизимининг амалиётий синов жараёнини шахсан кузатди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълумот тарқатди.
Манба хабарига кўра, давлат етакчиси ўтказилган синов натижаларидан жуда катта қониқиш олган. Унинг таъкидлашича, КХДР қуролли кучларини модернизация қилиш ва замонавий талабларга мос равишда қайта қуришда учувчисиз қуроллар ҳамда сунъий интеллект технологиялари стратегик устувор йўналиш ҳисобланади.

Ким Чен Инга кўра, янги авлод қуроллари орқали мамлакат мудофаа салоҳияти сезиларли даражада ошади. Шу билан бирга, у ҳарбий соҳада интеллектуал технологиялардан фойдаланиш келгуси йилларда энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолишини урғулаган.
Кузатув пайтида намойиш этилган қуроллар тизимлари турли ҳарбий шароитларда самарали қўлланилиши мумкинлиги қайд этилди. Таҳлилчиларнинг фикрича, КХДР раҳбарининг бу каби ташаббуслари мамлакатнинг ҳимоя тизимини янада кучайтириш ҳамда глобал ҳарбий майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!