date

Шанхайдан Буэнос-Айресга дунёдаги энг узун парвоз бошланади

Шанхайдан Буэнос-Айресга дунёдаги энг узун парвоз бошланади

China Eastern Airlines авиакомпанияси тарихий қадам ташлаб, Шанхай (Хитой)дан Буэнос-Айрес (Аргентина)га дунёдаги энг узоқ масофали тижорат авиақатновини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Йўловчиларни олиб ўтадиган парвозларни 316 кишига мўлжалланган замонавий Boeing 777-300ER самолётлари бажаради.

South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, илк рейс 4 декабрь куни амалга оширилади. Самолёт умумий ҳисобда 20 минг километр масофани босиб ўтади. Йўл ўртасида фақатгина Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида икки соатлик транзит тўхташи белгиланган.

Мазкур йўналиш Оклендни Осиё ва Жанубий Америка ўртасидаги муҳим транспорт кўприги сифатида янада стратегик аҳамиятли нуқтага айлантириши кутилмоқда.

Парвоз давомийлиги ҳам диққатга сазовор: Шанхайдан Буэнос-Айресга йўл 25,5 соатни ташкил этса, акс йўналиш — Буэнос-Айресдан Шанхайга қайтиш 29 соатга чўзилади. Бунинг сабаби эса қайтилгандаги шамоллар йўналиши билан боғлиқ.

Авиақатновлар ҳафтасига икки марта йўлга қўйилади. Чипталар нархи иқтисодий класс учун 1 500 евродан бошланса, бизнес-класс учун 4 200 евро ва ундан юқори бўлиши маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шанхайдан Буэнос-Айресга дунёдаги энг узун парвоз бошланади