date

Эрдўғон: Фаластинни тан олиш – ўта муҳим қадам

Эрдўғон: Фаластинни тан олиш – ўта муҳим қадам

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатор давлатларнинг Фаластин давлатини эътироф этиш ҳақидаги қарори тарихий ва жуда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Эрдўғон Нью-Йоркда Фаластин масаласига бағишланган анжуманда сўзга чиқиб, минтақадаги оғир вазиятга эътибор қаратди.

“Қарийб икки йилдан буён Исроил ҳукуматининг кучайиб бораётган тажовузлари туфайли минтақамиз ҳалокатли гуманитар инқирозни бошдан кечирмоқда. Ғазода 65 мингдан ортиқ инсон ҳаётини йўқотган қирғин ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Виждонли бирор киши бу воқеаларга кўз юма олмайди ёки бундай сиёсат олдида сукут сақлай олмайди”, — деди у.

Президентнинг таъкидлашича, Фаластин давлатини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган ва фаластинликларни турли йўллар билан қочишга мажбур қилаётган ҳолатлар фонида, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлган бир нечта давлатнинг Фаластинни тан олиши ўта муҳим ва тарихий қадамдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон: Фаластинни тан олиш – ўта муҳим қадам