Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхенян умумий шифохонаси қурилиш майдонини кўздан кечирди. У ҳолатдан қаттиқ норози бўлиб, лойиҳага масъул амалдорларни кескин танқид қилди, деб хабар берди Корея марказий ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, шифохона қурилиши бир ярим йилдан бери чўзилиб келмоқда. Ким Чен Иннинг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлари ва қурилиш штабидаги юқори лавозимли амалдорлар амбициялар ва нотўғри бошқарув туфайли маъмурий ишларда тартибсизликка йўл қўйишган.
Шунингдек, у амалдорларни давлат молиявий интизомига эътибор бермаганликда айблади. Улар бюджет тасдиқланмасдан қурилиш ишларини бошлаб, катта йўқотишларга сабабчи бўлган ва лойиҳанинг муддати кечиккан.
Ким Чен Ин амалдорларни интизомсизлик ва сиёсий етилмаганликда ҳам қоралади. Бироқ, у бажарилган ишлар сифатини юқори баҳолаб, шифохонанинг архитектура услуби ва функционаллигига ижобий муносабат билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!