date

Эрдоған Макронга нисбатан ҳазиломуз гапирди

Эрдоған Макронга нисбатан ҳазиломуз гапирди

БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида ўтган муҳим йиғилишда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Франция раҳбари Эммануэль Макрон ҳақида ҳазиломуз сўзлар қилди.

Журналист Рагип Сойлунинг хабар беришича, икки етакчи саломлашар экан, бири иккинчисидан ишлар қандай кетаётганини сўраган. Макрон кулимсираб “хурсандман”, деб жавоб берган. Шунда Эрдоған шўхлик билан: “Демак, у яхши ишлаётган пайтлари ҳам бор-ку”, дея изоҳ берган.

Сойлу бу вазиятни “Эрдоған ва Макроннинг ноқулай мулоқоти” сифатида баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған Макронга нисбатан ҳазиломуз гапирди