Зеленский Трампдан Москвага зарба берадиган Tomahawk ракеталарини сўради

1 дақиқа ўқиш298
Зеленский Трампдан Москвага зарба берадиган Tomahawk ракеталарини сўради

Украина президенти Володимир Зеленский Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган ёпиқ мулоқотда АҚШ президенти Доналд Трампдан Москвадаги муҳим нишонларни уриши мумкин бўлган Tomahawk қанотли ракеталарини тақдим этишни сўрагани ҳақида Британиянинг The Telegraph нашри маълум қилди.

Газета ёзганидек, Зеленский Оқ уй раҳбарига ушбу юқори технологияли қуроллар Россия президенти Владимир Путинни тинчлик келишуви бўйича музокаралар столига мажбурий равишда ўтқазишда қўшимча восита сифатида хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Бир неча манбаларнинг маълумот беришича, Зеленскийнинг бу илтимоси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказилган икки давлат раҳбарларининг ёпиқ учрашувида тилга олинган ва америкаликлар томонидан “ижобий” деб баҳоланган.

Учрашувдан кейин Зеленский берган интервюсида президент Трамп унинг илтимосини хайрихоҳлик билан қабул қилганини айтди:
«Мен кеча президент Трампга бизга керак бўлган нарсани айтдим. Бу қурол бизга зарур, лекин бу биз уни дарҳол ишлатамиз дегани эмас. Агар бу қурол бизда бўлса, менимча, Путинни музокаралар столига ўтқазиш учун кучли босим бўлади», — деди Украина етакчиси.

Tomahawk ракеталари 1250 километрдан 2500 километргача масофани босиб ўта олади ва душманнинг чуқур ҳудудларига юқори аниқликда зарба бериш имкониятини беради. Ушбу қурол НАТО арсеналида стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади.

Шу пайтгача АҚШ Украинага бундай турдаги ракеталарни беришдан доим бош тортган эди. Зеленскийнинг бу уринишлари муваффақиятли бўладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас, дейилади мақолада.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?