date

Нидерландия маликаси Амалия ҳарбий хизматни бошлади (фото)

Нидерландия маликаси Амалия ҳарбий хизматни бошлади (фото)

Нидерландия қироллик оиласининг 21 ёшли вакили — малика Амалия заҳирадаги аскар сифатида ҳарбий хизмат йўлини бошлади. Бу ҳақда NOS нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Амалия Қуролли кучларда талабалар ва изланувчилар учун мўлжалланган масофавий дастур орқали тайёргарликка киришган. У Қироллик денгиз флоти таркибида учинчи даражали денгизчи, шунингдек, армия ва ҳаво кучларида учинчи даражали аскар сифатида рўйхатга олинган. Бу қуролли кучлардаги энг паст лавозим ҳисобланади.

Малика Амалия тарихда биринчи бор қироллик оиласидан ҳарбий хизматни танлаган аёл сифатида қайд этилмоқда. Шу билан бирга, у тахт меросида биринчи навбатда турибди. Айни пайтда тахт унинг отаси — қирол Виллем-Александр қўлида.

Маълум қилинишича, Нидерландияда ҳарбий тайёргарлик уч йил давом этади. Бу жараёнда асосий машғулотлар, назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш назарда тутилган.

 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландия маликаси Амалия ҳарбий хизматни бошлади (фото)