date

Чикунгуня безгаги дунё бўйлаб тез тарқалмоқда

Чикунгуня безгаги дунё бўйлаб тез тарқалмоқда

Жаҳонда 2025 йил бошидан буён чикунгуня безгаги билан касалланиш ҳолатлари кескин кўпайди, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). Ташкилот хабарига кўра, бу йилги ҳолатлар сони 445 мингдан ошиб, касалликдан 155 киши вафот этган.

ЖССТ мутахассислари чикунгуня вирусининг дунё бўйлаб янада кенг тарқалиш эҳтимолини юқори деб баҳоламоқда. Касаллик ҳозиргача камида 40 та мамлакатда қайд этилган.

2025 йилда безгак, айниқса, Америка қитъасида тез ёйилган — 100 329 та тасдиқланган ва 228 591 та тахмин қилинган ҳолат аниқланган, 115 киши ҳаётдан кўз юмган. Европада 56 456 та ҳолат рўйхатга олинган бўлиб, улардан 40 таси ўлим билан тугаган. Жануби-Шарқий Осиёда эса 3 420 тасдиқланган ва 21 299 та тахмин қилинган ҳолат қайд этилган.

Чикунгуня — иситма, бўғим ва мушак оғриқлари, тошма ва чарчоқ билан кечадиган безгак туридир. Касаллик ташувчилари Aedes aegypti ва Aedes albopictus турига мансуб чивинлар бўлиб, улар Денге безгаги вирусини ҳам тарқатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чикунгуня безгаги дунё бўйлаб тез тарқалмоқда