ҲАМАС ҳаракати вакили маълум қилишича, Исроил билан маҳбуслар алмашуви 13 октябрь куни, душанбада бошланиши кутилмоқда.
Фаластинлик гуруҳ бу жараён тинч ва расмиятсиз ўтишини таъкидлаб, ҳеч қандай байрам ёки оммавий тадбирлар ўтказилмаслигини билдирди.
Манбаларнинг қайд этишича, Исроил армияси “Сариқ чизиқ” номи билан танилган чегара ҳудудига чекинган. Шунга қарамасдан, яҳудий қўшинлари ҳали ҳам Ғазо сектори ҳудудининг тахминан 53 фоиз қисмида назоратни сақлаб турибди.
Томонлар ўртасидаги бу жараён минтақа учун муҳим сиёсий бурилиш нуқтаси сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар